Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish jarayoni ko‘zdan kechirildi.
янв.21
MUROJAATLAR VA IJRO MASALALARI YUZASIDAN UCHRASHUV
янв.21
Murojaatnomaga munosabat.
янв.21
“Jaxolatga qarshi ma’rifat” shiori ostida targ‘ibot tadbiri o‘tkazildi
янв.21
Harbiy xizmatdagi askarlar bilan videomuloqot tashkil qilindi
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 34 yilligi va 14-yanvar – “Vatan himoyachilari kuni” munosabati bilan Buloqboshi tumanida tadbir o‘tkazildi.
янв.21
Deputat tomonidan mahalladagi ishsiz yoshlar bilan uchrashuv o’tkazildi.
янв.21
Xalq deputatlari Buloqboshi tuman Kengashini navbatdagi 15-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
JAHOLATGA QARSHI MAʼRIFAT
янв.21
Xalq deputatlari Buloqboshi tuman Kengashi deputati E.Adilov tumandagi 10-umumta’lim maktabida “Bilimlar bellashuvi” tadbirida bo‘ldi.
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси
бўлиб ўтди 

Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Сўх тумани
Кенгашининг олтинчи чиқириқ етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ
депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари,
корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари
вакиллари иштирок этишди. 

Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди: 

1. “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат
дастурининг 2023-йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида. 

2. Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактик
ҳолати тўғрисида.  

3. Туман секторлари ва ташкилот раҳбарларининг Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022-йил
25-октябрдаги ПҚ-408 сонли қарорининг 10/1-бандининг ижроси тўғрисидаги
ҳисоботи. 

4. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февраль кунги “Энергия ресурсларидан
оқилона фойдаланиш уларнинг ноқонуний фойдаланишни олдини олиш қайта тикланувчи
энергия манбаларидан кенг фойдаланиш тўғрисида ”ги ПҚ-57 сонли қарорининг
ижросини таъминлаш тўғрисида. 

5. Сўх тумани адлия бўлимининг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма
ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахбороти. 

Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан
иштирокчиларга туман ҳокими, халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши раиси
Сайидбаҳром Сайидмусаев маълумот берди. Аниқ рақамларга асосланган мазкур
ҳисоботда туман ҳудудларида олиб борилган ишлар хусусида туман ҳокими аниқ
мисоллар орқали сессия иштирокчиларига маълумот берди. 

Иккинчи масала юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи
Қосимжон Раҳимбердиев маърўза қилди ва ўз сўзида туманда масала бўйича амалга
оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Хуқуқбузарликларни олдини олиш ва
уларнинг профилактик ҳолати тўғрисида маълумот етказган туман ички ишлар бўлими
бошлиғи бу йўналишда мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб бориш яхши натижа беришини
алоҳида қайд этди. 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман ҳокимлиги бош
мутахассиси Охонжон Охонжонов ахборот берди. Туманда Президентимизнинг
408-сонли қарори асосида амалга оширилган ишлар ҳақида етарли маълумотлар
етказилди.Масала муҳокамаси давомида депутатлар Субҳонали Нишонов, Қодирбек
Амирбеков, Расулхон Қозиев, Ҳамроали Ҳайдаров, Расулжон Мирсаидов, Камолиддин
Азизов, Субҳонали Асқаровлар музокарага чиқиб, туманда Президентимизнинг
408-сонли қарори асосида амалга оширилган ишлар ҳусусида гапириб, бажарилган
ишлар натижадорлиги ҳусусида танқидий фикрлар баён этишди. Ишларни самарали
ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид таклифлар билдирилди.Шунингдек,
депутат Субҳонали Нишонов томонидан маҳаллада фаолият олиб бораётган фидоийлар,
саховатпеша тадбиркорларни муносиб рағбатлантириш юзасидан билдирилган таклифи
ва чегара-назорат пунктларида фуқароларни ўтказиш тартибини тартибли йўлга
қўйиш, ортиқча сарсонгарчиликларга барҳам бериш, Ўзбекистон ва Қирғизистон
республиклари ўртасида давлат чегарасидан ўтиш тартибини тартибга солиш бўйича
қабул қилинган битим асосида иш олиб бориш ва ушбу масалани сессия кун
тартибига қўйиш масаласи ҳам маъқулланди. Халқ депутатлари Сўх тумани
Кенгашининг навбатдаги сессиясида мазкур масалага оид расмий ва меъёрий
ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва мазкур соҳа мутасаддилари билан ушбу
масалани муҳокама этиш таклифи маъқулланди.Сессия кун тартибига қўйилган
тўртинчи масала юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев
маълумот берди. Ушбу масала ҳақида сессия иштирокчиларига аниқ мисоллар орқали
тушунтиришлар етказилди.Туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаров сессияга
қўйилган навбатдаги масала - тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш
амалиёти ҳолати бўйича ахборот берди. Маърўзачи бўлим томонидан 2023 йилнинг
ўтган муддати давомида амалга оширилган ишлар хусусида батафасил асосли
маълумотлар етказди. Сессия давомида
кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида
билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу
билан сессия якунланди.  

Slide 1 of 9