35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Buloqboshi tumani Kengashining navbatdagi VII-chaqiriq 23-sessiyasi bo'lib o'tdi.
янв.21
#Buloqboshi_tumani_Kengashi #162_qonun #Qonunchilik #O_Matgoziyev
янв.21
#BuloqboshiKengashi #YoshlarTarbiya #MaNaviyMarifiyTadbir #YotGoyalargaQarshi #YoshlarKelajagimiz #Targibot #InsonQadriUchun
янв.21
#Buloqboshi #Deputat #15QashqarOkrug #D_Turganova #IjtimoiyReestr #Xonadonbay #XalqbilanMuloqot #InsonQadri #Mahalla
янв.21
#KengashIshReja #Buloqboshi #Farovon #MIsmoiliy #MahallaYettiligi #Organish #HududlarRivoji #XalqBilanMuloqot
янв.21
#Buloqboshi_tumani_Kengashi #162_qonun #Qonunchilik #M_Toshtemirov
янв.21
#HAFTALIK_DAYJEST
янв.21
#Ilk_qónğiroq_sadolari_yangradi!
янв.21
#deputat_nazorati #Oʻrganish #murojaatga_yechim #kunlik_ish_reja
янв.21
#Buloqboshi #20Maktab #SharqYulduzi #YangiOquvYili #DeputatTashrifi
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги масалалар қўйилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг “Сўх туманида ҳудудий секторлар ва ташкилот раҳбарлари томонидан уйма уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал килиниши, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати” юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти.

2. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомининг 26-бандига асосан овоз бериш жараёни якунига кўра жамғармадаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган тадбирлар ва ушбу бўйича аниқ манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида.

3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган намунавий иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

Сесия кун тартибига қўйилган биринчи масала юзасидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси мудири Маъмуржон Ботииров маълумот етказди. Аниқ рақамларга асосланган мазкур ҳисоботда туман секторларида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати барча иштирокчиларга етказилди.

Биринчи масала муҳокамаси давомида депутатлар Субҳонали Нишонов, Қодирбек Амирбеков, Расулхон Қозиев, Ҳамроали Ҳайдаровлар музокарага чиқиб, туманда “Янги авлод” МЧЖ томонидан ичимлик суви таъминотига доир амалга оширилган ишлар ҳусусида гапириб, бажарилган ишлар натижадорлиги ҳусусида танқидий фикрлар баён этишди. Ишларни самарали ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга оид таклифлар билдирилди.

Иккинчи масала юзасидан туман молия бўлими мудири Зайлиддин Искандаров маърўза қилди ва ўз сўзида туманда масала бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг якуни босқичида туманимизнинг иккинчи секторидаги Қалъа, Ровон, Истиқлол ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ғолибликни қўлга киритган. Туман ҳокими иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов ва номлари қайд этилган маҳалла раисларига бундай фаоллик учун миннатдорчилик билдирди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан туман Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев ахборот берди. Депутатлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган намунавий иш режасини тасдиқладилар.

Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар. Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия якунланди. 

Slide 1 of 14