Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

#JARAYON

Чегара ҳудудида янги мактаб — ёшлар келажагига мустаҳкам пойдевор

Бугунги кунда юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни замон талабларига мос равишда такомиллаштириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Айниқса, чекка ва марказдан узоқ ҳудудларда яшовчи болалар учун муносиб таълим шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конимех туманида ҳам бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Боймурод” ОФЙ “Элтай” овулида жойлашган 34-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида янги, 120 ўринга мўлжалланган қўшимча ўқув биноси қурилмоқда.

Ушбу иншоот ёшларга қулай ва замонавий таълим муҳитини яратишга хизмат қилади.

Қурилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида туман ҳокими - туман Кенгаши депутати Руслан Рўзиев объектга ташриф буюрди. У ерда мутасаддилар билан мулоқот ўтказилиб, қурилиш сифатини таъминлаш, ишларни белгиланган муддатларда тугаллаш ҳамда бинода барча зарур шароитларни яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

🔹Мазкур лойиҳа ҳудуддаги ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг билим олиши ва келажакда муносиб кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.

Slide 1 of 5