35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Munosabat

“ЯШИЛ” ЭНЕРГЕТИКА — КЕЛАЖАК ТАРАҚҚИЁТИ ПОЙДЕВОРИ

Бугун энергетика соҳасида барқарор ва экологик тоза манбалардан фойдаланиш дунё миқёсида муҳим йўналишлардан бирига айланмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “яшил” энергетикани ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар билан бир қаторда, ҳудуднинг “яшил” энергетика салоҳиятини янада ошириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
Хусусан, Қораўзак туманида умумий қуввати 300 мегаватт бўлган иккита шамол электр станцияси ҳамда 100 мегаваттли энергия сақлаш тизими ишга туширилди. Қўнғирот туманида эса қуввати 1,5 гигаватт бўлган йирик шамол электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди.

Белгиланган режаларга кўра, 2030 йилгача Қорақалпоғистонда жами 3 300 мегаватт қувватга эга шамол электр станцияларини ишга тушириш, “яшил” энергия улушини 76 фоизга етказиш ҳамда 400 мегаваттлик энергия сақлаш қувватларини яратиш кўзда тутилган.

Мақолани тўлиқ ўқиш

А.Худайбергенов
Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати