35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Munosabat

ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ЯНГИ МОЛИЯВИЙ ИМКОНИЯТЛАР

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида тадбиркорлар учун молиявий имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Эндиликда банкларнинг ишончли мижозлари учун 300 миллиард сўмлик кредит линияси очилиб, кредитлар 16 фоиздан ажратилади. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси кредит фоизининг 4 фоизини қоплаб бериши натижасида тадбиркор учун кредит юки 12 фоизгача тушади.

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида кредитлар бўйича фоиз ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга пасайтирилади. Бу аҳолига кичик бизнес, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик, чорвачилик ва бошқа даромадли фаолият турларини йўлга қўйиш учун қўшимча имконият яратади.

Мақолани тўлиқ ўқиш

Г.Қаллибекова
Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати