35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

СОЙБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДАГИ МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
 СОЙБЎЙИ МАҲАЛЛАСИДАГИ МАКТАБ КУТУБХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари Қодиров Икромжон Жўраевич, Отабоев Фахриддин Жўрабоевич, Аралов Латифжон ҳамда ҳудуд депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович иштирокида Сойбўйи маҳалласидаги умумтаълим мактаби кутубхонаси фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонада ўқувчилар учун яратилган шароитлар, мавжуд китоб фонди, дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, китобларни сақлаш ҳолати ҳамда китобхонликни тарғиб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, кутубхонадан ўқувчиларнинг фойдаланиш даражаси, янги адабиётларга бўлган эҳтиёж, маънавий-маърифий тадбирлар ва китобхонлик танловларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Кутубхона масъулларининг мавжуд муаммо ва таклифлари тингланди.
Ўрганиш натижасида кутубхона фондини бойитиш, ўқувчиларнинг китоб мутолаасига қизиқишини янада ошириш, зарур шарт-шароитларни яхшилаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Мазкур масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 9