#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Депутатлик назорати амалда: Фаравон маҳалласида “еттилик” фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассислари М. Қурбанов ва О. Юсупов, шунингдек, 4-Миришкор сайлов округи депутати Бахриддинов Аъзамжон Зиёвиддин ўғли иштирокида Фаравон маҳалла фуқаролар йиғинида амалий ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида маҳалла “еттилиги” томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маҳаллада олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада мавжуд муаммоларни ҳал этиш, давлат органлари ва маҳалла институти ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан маҳаллаларда олиб борилаётган депутатлик назорати аҳолини қийнаётган масалаларни жойида ўрганиш ва уларнинг ечимини таъминлашга хизмат қилмоқда.