Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Конимех туманига ташриф доирасида «Адолат» социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши раиси Мансуржон Хамидов ҳамда партиядан халқ депутатлари Конимех туман Кенгашига сайланган депутат Эркин Жанхўжаев томонидан Конимех туманидаги «Учтепа» овул фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги ва фаоллари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар, инфратузилмани янада такомиллаштириш, бандлик, тиббий хизмат сифати, таълим ҳамда коммунал соҳаларга оид масалалар юзасидан очиқ ва конструктив мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар атрофлича тингланиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Slide 1 of 1