Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Бойтўпида янги «Маҳалла гузари» барпо этилади.
алқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мадумаров Азамжон, котибият бош мутахассиси Юсупов Ибратжон ҳамда 14-«Овушқа» сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Хожиматова Нодирахонлар «Бойтўпи» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.
Ташриф давомида халқ вакиллари ва Кенгаши масъуллари Муҳтарам Президентимизнинг қарорларига асосан маҳаллада барпо этилиши режалаштирилган замонавий «Маҳалла гузари» биносининг қурилиш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар.
Мазкур лойиҳа доирасида қуриладиган маҳалла гузари келгусида ҳудуд аҳолисига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада қулайлаштириш ҳамда маҳалла аҳлининг маданий-ижтимоий ҳаётини жонлантиришга хизмат қилади.
Халқ вакиллари — маҳаллалар ободлиги ва юрт фаровонлиги йўлида!
Slide 1 of 5