Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҲАР БИР ИНСОН ҚАДРДА

ҲАР БИР ИНСОН ҚАДРДА
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, “Ижтимоий реестр”га киритилган, давлат кўмагига муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари бор оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида уларнинг турар жойларини таъмирлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан Мамай маҳалласида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишилди.
Фуқаро юртимизда инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд аҳолига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнунлигини билдириб, ҳамюртларимизнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида бу каби хайрли ишлар давом эттирилаётганини таъкидлади.

Slide 1 of 1