Yangiliklar

Депутат аҳоли билан учрашди

Депутат аҳоли билан учрашди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З.Мирзоев туман Кенгаши бош мутахссиси Ҳ.Сафарова томонидан “7-Истиқлол” сайлов округида истиқомат қилувчи аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув давомида фуқароларнинг мавжуд муаммолари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Хусусан, инфратузилмани яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир масалалар муҳокама қилинди.

Депутат томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🔹 Бундай учрашувлар аҳоли билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг дарду ташвишларини яқиндан ўрганиш ва амалий ечимлар топишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1