Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ижтимоий ҳимоя – устувор йўналиш: эҳтиёжманд оилалар уй-жойлари таъмирланмоқда.

Ижтимоий ҳимоя – устувор йўналиш: эҳтиёжманд оилалар уй-жойлари таъмирланмоқда.

Юртбошимизнинг тегишли қарори асосида туманимизда 17 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган аъзолари бор хонадонларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Бугун туман ҳокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А. Нажмиддинов ўзи сайланган окрук худудидаги Радивон махалласида бўлиб, ана шу хонадонлардан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Жумладан, Д.Рустамбоеванинг хонадонида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Ушбу оила бошлиғи А.Умаров 1-гуруҳ ногирони ҳисобланиб, тўрт нафар фарзанди бор.

Ўрганиш давомида туман ҳокими қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.                                                                                              

Slide 1 of 6