Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

#Депутат фаолияти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати

Мутавалиев Олимзон Умриллаевич томонидан ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган 20-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мактаб кутубхонасининг моддий-техник базаси, мавжуд адабиётлар фонди, ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқиши ҳамда кутубхонадан фойдаланиш шароитлари атрофлича кўздан кечирилди.

Шунингдек, кутубхона фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш ва мутолаага бўлган қизиқишни кучайтириш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

Ташриф давомида таълим муассасаларида маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш, ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришда кутубхоналарнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Slide 1 of 6