O‘zLiDeP Боёвут тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарори тумандаги ижроси юзасидан “Hududgaz Sirdaryo” газ таъминоти филиали “Boyovuttumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи О.Тилябовнинг ахбороти тингланди.
Депутатлик гуруҳи йиғилишини депутатлик гуруҳи раҳбари Асқарали Одилов олиб борди. Йиғилиш давомида депутатлар томонидан бир қанча ечимини топиши зарур бўлган масалалар кўтарилди ва депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан муҳокама этилди.