Yangiliklar

Депутат сайловчиларнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратди

Жорий йилнинг 28 июль санасида Амударё туманидаги 31-сонли Ўрта қалъа сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Илҳом Полвонов ўз сайловчилари билан учрашди. Депутат билан учрашув тадбирида ЎзЛиДеП Амударё туман Кенгаши аппарати раҳбари Яхшимурод Аҳмедов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мадамин Казаков, Беруний номли, Дўстлик, Дурунки маҳаллалари масъуллари ва сайловчилари иштирок этишди.



Батафсил:

https://amunews.uz/news/10654

Slide 1 of 5