35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИДА ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИ ҚУРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ТИНЧЛИК МАҲАЛЛАСИДА ПИЁДАЛАР ЙЎЛАГИ ҚУРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан депутат сўрови юборилди.
Ҳудудда пиёдалар учун етарли шароит яратилмагани сабабли фуқаролар, айниқса, болалар, кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишида қийинчиликлар юзага келмоқда.
Депутат сўровида Тинчлик маҳалласи ҳудудида 3 километр узунликдаги замонавий пиёдалар йўлагини қуриш, масалани мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш, зарур маблағларни белгилаш ва қурилиш ишларини режалаштириш бўйича амалий чоралар кўриш сўралган.
Шунингдек, кўрилган чоралар ва лойиҳани амалга ошириш муддатлари ҳақида белгиланган тартибда ёзма маълумот тақдим этиш сўралди.
Депутат сўровининг ижроси назоратга олинди.