35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҚОНУН ИЖРОСИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
ҚОНУН ИЖРОСИ ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли Янгиқўрғон тумани Фермерлар кенгашида бўлиб, фермер хўжаликлари фаолиятига оид 662-сонли қонун ижроси юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш давомида туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, фермер хўжаликларига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, шартномавий мажбуриятларни бажариш ҳамда маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш борасида кўрсатилаётган амалий ёрдамлар муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида фермерларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклиф ва ташаббуслари ўрганилиб, қонунчилик талабларининг амалда тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалаларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, фермер хўжаликларига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва қонун ижроси устидан депутатлик назоратини давом эттириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.