35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

45-СОНЛИ МАКТАБДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
45-СОНЛИ МАКТАБДАГИ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон туманида таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчилар учун муносиб ва замонавий шарт-шароитлар яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган Қутлуқтол сайлов округида жойлашган 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, таъмирлаш ишларининг боришини ўрганди.
Мазкур лойиҳа 2026 йилги «Ташаббусли бюджет» жараёнининг биринчи мавсуми доирасида амалга оширилмоқда. Унинг умумий қиймати 1,6 миллиард сўмни ташкил этади.
Айни пайтда мактаб биносининг фасади ва ертўла қисми, шунингдек, мавжуд спорт зали жорий таъмирланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари «CD KARAS BULDING» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида бажарилаётган ишларнинг сифати, лойиҳа талабларига мувофиқлиги ва белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 6