35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди

Маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ўзи сайланган сайлов округида бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашди.
Учрашув давомида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий ва инфратузилмавий масалалар, ободонлаштириш, ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид таклифлар муҳокама қилинди.
Маҳалла фаолларининг фикр ва ташаббуслари тингланиб, кўтарилган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ва қонуний ечим топиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳудуддаги муаммоларни ҳал этишда депутатлар, маҳалла «еттилиги» ва жамоатчилик вакилларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Slide 1 of 1