Депутат ўз сайлов округидаги муаммоларни ўрганди
✔️ Туман Кенгаши депутати Рузигул Муратова туман Кенгаши котибияти мутаҳассиси Гулзода Умарова иштирокида “Бирлик” маҳалласида, маҳалла масъуллари ҳамда фуқаролар билан учрашувлар ўтказди.
✔️Учрашувлар давомида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, аҳолини қийнаётган мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига доир таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
✔️Шунингдек, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш, тегишли ташкилот ва мутасаддилар олдига қўйиш, зарур ҳолларда депутатлик сўровлари киритиш ҳамда муаммолар ечими бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
✔️Кўтарилган масалалар депутатлик назорати тартибида ўрганилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.