МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич Бўстон МФЙда бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашди.
Учрашув давомида маҳаллада аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги фаолияти, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар юзасидан фикр алмашилди.
✅ Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш белгиланди.