Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Mahalla yettiligi” faoliyati o‘rganildi
янв.21
Chorchinor mahallasida Kengash deputaining muammolar bilan ishlash holati o‘rganildi.
янв.21
Chorchinor mahallasida “mahalla yettiligi” a’zolari faoliyati o‘rganildi
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi va tuman hokimligi hamkorligi
янв.21
26 iyun – Xalqaro giyohvandlikka qarshi kurash kuni
янв.21
Gaza mahallasida ijtimoiy himoyaga muhtoj oila muammolari o‘rganildi
янв.21
Gaza mahallasida tadbirkorlar muammolari o‘rganildi
янв.21
Gaza mahallasida infratuzilma muammolari o‘rganildi
янв.21
Gaza mahallasida “mahalla yettiligi” a’zolari faoliyati o‘rganildi
янв.21
Gaza mahallasi deputatining aholi murojaatlari bilan ishlash holati o‘rganildi
МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАДА ЙЎЛ ТАЪМИРИ ИШЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАДА ЙЎЛ ТАЪМИРИ ИШЛАРИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун қулай инфратузилмани яратиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, “Ташаббусли бюджет” дастурининг 2-мавсуми доирасида туман марказий шифохонаси ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича илгари сурилган лойиҳа ғолиб деб топилиб, белгиланган муддатларда тўлиқ амалга оширилди.

✔️ Мазкур лойиҳа доирасида 1,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, “Универсал йўл қурилиш” МЧЖ томонидан шифохона ҳудудидаги ички йўллар тўлиқ қайта таъмирланди. Таъмирлаш ишлари жараёнида йўл қопламалари янгиланди, транспорт ҳаракати учун қулайликлар яратилди, пиёдалар ҳаракати хавфсизлиги таъминланди ҳамда ҳудуднинг умумий ободончилигига алоҳида эътибор қаратилди.

✔️ Айниқса, шифохона ҳудудига тез тиббий ёрдам автомашиналарининг бемалол кириб-чиқиши, беморлар ва уларнинг яқинлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида йўллар кенгайтирилиб, замонавий талабларга мос ҳолда реконструкция қилинди.

✔️ Туман ҳокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович амалга оширилган ишларни жойига чиққан ҳолда кўздан кечириб, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати ва бажарилиш даражасига ижобий баҳо берди. Шу билан бирга, масъул ташкилотларга келгусида ҳам бундай лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

✔️ Таъкидлаш жоизки, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида амалга оширилаётган бундай лойиҳалар аҳолининг бевосита таклиф ва ташаббуслари асосида шаклланиб, ҳудудлардаги энг долзарб муаммоларни ҳал этишга хизмат қилмоқда. Мазкур дастур фуқароларнинг жамоатчилик ҳаётидаги фаоллигини ошириш, давлат ва жамият ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

✔️ Ушбу йўл таъмири ишларининг якунланиши натижасида туман марказий шифохонасига мурожаат қилувчи аҳоли, шунингдек, тиббиёт ходимлари учун янада қулай, хавфсиз ва замонавий шароитлар яратилди. Бу эса ўз навбатида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

📌 Бундай эзгу ва амалий ишлар туманда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароитларини яратишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 3