Yangiliklar

Вобкент тумани: Халқ қабулхонаси ва депутатлар ҳамкорлиги.

Мутасаддилар тумандаги 32-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 34- давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ерда мактаб ўқувчилари учун, боғчада болажонлар учун яратилган қулай шарт-шароитларнинг мавжуд ҳолатини, мактаб ўқувчилари, боғча   болажонларининг  қамровини, тарбия маскаларининг   фаолиятини  ўрганишди.  

Мутасаддилар давлат мактабгача таълим ташкилотининг ошхонасида болажонларнинг овқатланиш жараёни ҳамда болажонлар билан олиб борилаётган тарбиявий ишлар  билан танишишди. 

Мактаб ва ДМТТларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддилар томонидан масъулларга  кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Slide 1 of 12