Мактабда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Билимлар куни”га бағишланган тадбирда туман ҳокими, туман Кенгаши депутатлари, мактаб педагогик жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Анъанавий тарзда ташкил этилган «Мустақиллик дарси»да ўқувчи-ёшларга истиқлолга эришиш ҳамда уни мустаҳкамлаш йўлидаги машаққатлар, мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиёти, халқаро ҳамжамиятдаги обрў- эътибори ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар хусусида тўхталинди. Кенг, ёруғ ва шинам синфхоналарда ўқув йилининг дастлабки дарси “Мустақиллик сабоқларини” ўзларининг қадрдон устозлари иштирокида ўтаётгани ўқувчиларнинг қалбида тўла ҳаяжон акс этмоқда.