Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти Бухоро вилояти аъзолари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтдии

Жорий йилнинг 13 июн куни Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини
янада такомиллаштириш мақсадида вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари ҳамкорлигида Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини такомиллаштиришга бағишланган давра
суҳбати ташкил этилди.

Ўтказилган юзма-юз давра суҳбати давомида ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлар тингланди ҳамда билдирилган ҳар бир таклифлар ва муаммолар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. 

Мазкур давра суҳбати “Истиқлол-ТВ” телерадиокомпанияси ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилди.  

Slide 1 of 3