Yangiliklar

АГРАР, СУВ МАСАЛАЛАРИ ВА ЭКАЛОГИЯ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

 Аграр , сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси ташаббуси билан Туман ўсимликлар карантини корхонасида , Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш усуллари мавзусида ўтказилган семинарда Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссия раиси Ж.Муяссаров, аъзоси А.Бобоқулов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Ш. Тағоев ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш ва қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган барча турдаги минерал ва микробиологик ўғитлар сифатини назорат қилиш, тупроқ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги пестицид, нитрат ва оғир металл тузлари қолдиқларини дала шароитида радиологик-токсикологик таҳлиллардан ўтказиш ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимоясида прогноз тизимини такомиллаштириш, зарарли организмларга қарши курашнинг уйғунлашган самарали усулларини белгилаш ҳамда ижросини назорат қилиш, мониторинг олиб бориш, иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган зарарли организмларнинг туман ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ва йўқ қилиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Slide 1 of 1