Yangiliklar

«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович сайлов округида жойлашган 1-сонли техникумда бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ўтказди.
Ўрганиш давомида техникумда ўқув жараёнининг ташкил этилиши, таълим сифати, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, давомат ҳамда педагог ходимлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, таълим олувчиларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан техникум масъулларига тегишли тавсиялар берилди.
Slide 1 of 4