Сӯх туман тиббиёт бирлашмасида асосий қонунимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишлаб ӯтказилган тарғибот тадбирида соҳа ходимлари фаол иштирок этдилар.
Унда Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутатлари, тиббиёт бирлашмасида намуна кўрсатган ва барчага ўрнак бўлган тиббиёт ходимлари ва тумандаги даволаш-профилактика муассасалари вакиллари соғлиқни сақлаш соҳасини янада такомиллаштириш борасида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар беришди.