Yangiliklar

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Йўлдошевич томонидан аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосида жойида ўрганиш ишлари ташкил этилди.

Ўрганиш жараёнига Янгиқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати ходимлари ҳам жалб қилиниб, аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.

Натижада мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиб, аҳоли муаммолари ижобий ҳал этилди.

Депутат томонидан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1