Қўғай маҳалласида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги
маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда.
Маҳалланинг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит
яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳар томонлама ўз самарасини
бермоқда. Айниқса, инфратузилманинг яхшиланиши билан бир
қаторда хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик ривожланиб, янги иш ўринлари
яратилмоқда. Бу эса маҳалла аҳолиси фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлиб
хизмат қилмоқда.
Ҳозирги кунда маҳаллада бир қатор муҳим объектлар
қурилиши жадал олиб борилмоқда. Жумладан, автотураргоҳлар барпо этилмоқда,
пиёдалар учун қулай ва хавфсиз йўлаклар ҳамда соғломлаштириш йўлаклари ташкил
этилмоқда. Шунингдек, ёшлар ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида
замонавий воркаут (Workout) майдончаси қурилмоқда.
Мазкур ўрганишларда Халқ депутатлари Наманган
вилоят Кенгашининг котибият мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари
М.Норхонов, Г.Тагаева ҳамда Учқорғон тумани Кенгаши котибияти ходимлари иштирок
этдилар.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан бундай
ўрганиш ишлари мунтазам равишда давом эттирилиб, сессия қарорлари ижроси
устидан депутатлик назорати янада кучайтирилади.