Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Поп туман Кенгаши фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллий Кенгашлар фаолияти, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, депутатлик сўровлари билан ишлаш амалиёти, шунингдек, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти ҳолати кўриб чиқилди.

Депутатлик сўровларидан самарали фойдаланиш, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш механизмлари юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, доимий комиссиялар ва партия гуруҳлари фаолияти ўрганилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. 

Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда жойларда депутатлик фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 4