Жорий йилнинг 4 февраль кунидан бошлаб Асака тумани Мирзаобод МФЙда хатлов ишлари бошланиб, МФЙда жами 1099 та хонадонда 5691 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.
Шу кунга қадар 386 та хонадон ўрганилиб, 60 та муаммо аниқланди, аниқланган муаммоларнинг 2 таси уй-жой таъмири, 3 таси ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож, 35 таси газ баллон (суюлтирилган газ), 2 таси электр энергия, 3 таси соғлиқни сақлаш, 3 таси банк кредити, 2 таси оилада нотинч ва низоли ҳолатлар, 1 таси йўл муаммолари (шағаллаштириш), 9 таси бошқа муаммоқлардир.
Мавжуд муаммоларнинг 57 таси ёки 95 фоизи ҳал этилди. Мисол учун, Ўрта Мирзаобод кўчасида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқоро 1-гурух ногирони Рўзиева Манзурахон ва Абдуразақова Манзурахонларга кўмир махсулотлари хонадонига етказиб берилди.
Хомийлик асосида 2 нафар фуқоро Юқори Мирзаобод кўчасида яшовчи Джабборова Омадхон ва Уста Қобил кўчасида яшовчи Хожиев Иминжонларга яшаш уйини тамирлаб уйига дарвоза ўрнатиб беримлди.
Фуқороларни кўплаб эътирозлар сабабли ишчи гурух томонодан 1,5 км Уста Кобил ва Ўрта Мирзаобод кўчаларини шағаллаштирилиб
фуқоролар мурожаатлари қаноатлантирилди.
Уста Қобил ва Қуйи Мирзаобод кўчасида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқоро Бўронова Дилбархон ва Хамраева Махсудахонларга озиқ-овқат махсулотлари ва газ балон билан таъминланди.
Абдумуталиб хожи кўчасида яшовчи фуқоро Нишонов Позилжон хонадонидаги мавжуд иссиқхонаси сектор рахбари ва ишчи гурух томонидан хомийлик асосида плёнка билан ўраб берилди.
Фуқороларни кўплаб эътирозлари сабабли Ўрта Мирзаобод кўчасига 2 дона бетон столба ва 500 метр СИП кабеллар тармоққа уланди.
Мирзаобод МФЙда яшловчи Бобобекова Одинахон 1985 йилда туғилган 2 гурух ногирони ташхис жигар цирроз, дори дармони учун ёрдам сўради, ёзилган рўйхат бўйича дори дармонлари берилди.
Мирзаобод МФЙдаги кам таъминланган, ёлғиз аёл М.Қузиева уйини сектор раҳбари ва хомийлар ёрдамида қўрғон девор, бир хона уй
ва хожатхона қуриш ишлари бошланди.
Пенсиям оз деб мурожаат қилган Ж.Сафаровга пенсия жамғармасидан ходим келиб тушунтириш олиб борди.
Шунингдек, 25 та хонадонга газ балон берилди, Ўрта Мирзаобод кўчада катта вольтли линияда носозлик бартараф этилди. Газ балонлар алмаштириш вақти ўтиб кетганлигидан норози бўлган аҳолига газ балонлар алмаштирилди.
Хатлов ишлари давом эттирилмоқда.