Yangiliklar

“Депутат аралашуви билан болалар майдончаси, оналар боғи тартибга келтирилди”

Жорий йилнинг 13-апрел куни Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Б.Рахимов “Ҳафталик иш режаси” доирасида “Истиқлолобод” МФЙда маҳалла раиси, еттилик аъзолари билан учрашувда махалла худудидаги болалар майдончаси, оналар боғининг санитар ҳолати, қаровсизлиги, ариқлар майиший чиқиндилар билан тўлиб кетгани тўғрисида туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Джонходжаев билан боғланиб, ушбу манзилда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратишини сўраганди.

📌 Натижа: маҳалла ҳудудидаги болалар майдончаси, оналар боғи, пиёдалар йўлаги, ариқлар тозаланиб тартибга келтирилди.

Slide 1 of 8