Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши ҳамда “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти ўртасида аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий маърифатни ошириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
📌 Ҳамкорлик доирасида:
— фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
— ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда амалий кўмак бериш;
— аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
— инновацион усуллар ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш
каби муҳим йўналишлар бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.
🤝 Мазкур ҳамкорлик жамиятда қонун устуворлиги, ҳуқуқий маданият ва фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.