Yangiliklar

Ҳоким ёрдамчиси фаолияти – эътибор ва таҳлил марказида

Ҳоким ёрдамчиси фаолияти – эътибор ва таҳлил марказида

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қанағат Досмурзаева “Учтепа” овул фуқаролар йиғинида бўлиб, “Маҳалла еттилиги” аъзолари иштирокида ҳоким ёрдамчисининг фаолиятини ўрганди.

Учрашув давомида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди. Мавжуд натижалар ва аниқланган муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, иш самарадорлигини янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлаш, ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Slide 1 of 4