Yangiliklar

Доимий комиссия

Хўжайли тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши доимий комиссия аъзоларининг қўшма мажлиси ўтказилди. Йиғилишда туман электр таъминоти, "Қорақалпоқ сув таъминоти" акциядорлик жамияти туман филиали ҳамда "Хўжалитумангаз" таъминот бўлими раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Ҳисоботлар https://t.me/hokimgamurojaat телеграм гуруҳида тўғридан-тўғри эфир орқали ёритилди ва фуқароларнинг саволларига жавоблар берилди.

Slide 1 of 4