Yangiliklar

ДЕПУТАТ ТАШАББУС КЎРСАТДИ.

 Куз-киш мавсумини беталофат ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик тизимини бир меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида Ромитан туманида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Қишнинг қор, ёмғирли кунларида 20-мактабнинг 2-биноси
том қисмидан чакки ўтиб таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.
  

 Туман Кенгаши депутати, тадбиркор А.Қиличев 20-мактабнинг 616,4 кв. метр том қисмини таъмирлаб бериш ташаббуси билан чиқди. 

 Айни кунларда
мактаб биносининг том қисмини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Таьмирлаш ишлари депутат назоратида.
  

Slide 1 of 1