Yangiliklar

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева ташаббуси билан “Ўзбекистон-2030” стратегиясини партия тизимида ҳамда электорати орасида кенг тарғибот қилиш мақсадида туманда сиёсий ўқув семинари ташкил этилди

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева ташаббуси билан “Ўзбекистон-2030” стратегиясини партия тизимида ҳамда электорати орасида кенг тарғибот қилиш мақсадида тумандаги №15-сонли Болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида ишчи ва ходимлари иштирокида сиёсий ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда М.Тўйчиева "Ўзбекистон -2030" стратегиясида белгилаб берилган 5 та йўналиш ва 100 мақсаддан 4-йўналиш, 79-мақсадда белгилаб берилган мақсад Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш мақсадида вакиллик органларига сайловнинг аралаш (мажоритар-пропорционал) тизимини жорий қилиш юзасидан тушунчалар бериб ўтди. Тадбир сўнгида партия сафига янги қабул қилинганларга партия билети тантанали топширилди ва янги 7 нафар ходимларни партия аъзолигига қабул қилиш борасида аризалари олинди. Шунингдек, партия нашри бўлган "Ўзбекистон овози" газетасига обуна бўлиши юзасидан тарғибот олиб борилди

Slide 1 of 7