Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ХАТЛОВ ИШЛАРИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ХАТЛОВ ИШЛАРИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ
Янгиқўрғон туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Йўлдошевич ҳамда туман ИИБ бошлиғи Р. Усубжонов томонидан сайлов округи ҳудудида камбағалликни қисқартириш мақсадида олиб борилаётган хонадонбай хатлов ишлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ижтимоий реестрга киритилган фуқароларнинг ҳолати, эҳтиёжманд оилаларнинг мавжуд муаммолари, бандлик даражаси ва даромад манбалари таҳлил қилинди.
Асосий эътибор ҳар бир оиланинг имконият ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда манзилли ёрдам кўрсатиш, меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб этиш орқали доимий даромад манбаларини шакллантиришга қаратилди.
Якунда маҳалла «еттилиги» ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларига аниқланган муаммоларни бартараф этиш, ҳар бир оила билан манзилли ишлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий чораларни кучайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Мазкур масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Slide 1 of 3