«Таълим тўғрисида»ги Қонун ижроси ўрганилди Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович сайлов округида жойлашган 1-сонли техникумда бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ўтказди. Ўрганиш давомида техникумда ўқув жараёнининг ташкил этилиши, таълим сифати, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, давомат ҳамда педагог ходимлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, таълим олувчиларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан техникум масъулларига тегишли тавсиялар берилди.