МУАММОЛАР «ҚАЙД ЭТИШ ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округи ҳудудида ўтказилган ўрганишлар давомида аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифлар тингланди.
Аниқланган масалалар тизимли равишда ҳал этилишини таъминлаш мақсадида «Муаммоларни қайд этиш дафтари»га киритилди. Уларни тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур муаммоларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.