Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши котибияти мудири А. Мадумаров ҳамда бош мутахассис А. Отажонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-62-сон қарори 3-иловасининг 34-банди ижроси юзасидан Шомат маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар назорат тартибида ўрганилди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Шомат маҳалласи ҳудудидаги 1,4 километр йўл бўйларида замонавий қурилиш материаллари савдоси, маиший хизмат ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўрганиш давомида ҳозирги кунда ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш, жумладан, ички йўллар ва пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилаётгани қайд этилди. Шунингдек, айрим тадбиркорлар томонидан фаолият йўлга қўйилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш ишлари бошланган.

Slide 1 of 5