Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши раиси Х.Каюмов ва Ўзбекистон Экологик партияси Миробод туман партия ташкилоти раиси Д.Мавлянова тумандаги “Зиёнур” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув ўтказди.
✔️ Учрашув давомида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар ва мурожаатлар батафсил тингланиб, уларнинг ечими юзасидан қуйидаги чоралар белгиланди:
🏦 Тавсиялар берилди — Муаммоларни қонуний ҳал этиш бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
↗️ Вазифалар юклатилди — Айрим мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар йўналтирилди.
✍️ Депутатлик сўрови — Ечимини кутаётган мураккаб масалаларга депутат сифатида расмий сўров юбориш ва ҳамкорликда ечим топиш чоралари келишиб олинди.
📌 Бундай очиқ мулоқотлар аҳолини қийнаётган муаммоларни жойида ўрганиш ҳамда фуқаролар билан самарали алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.