Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Сотиболдиев Халилжон Тошпўлатович котибият ҳодимлари И.Юсупов ва А.Отажоновлар билан биргаликда «Эскиқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла «еттилиги» аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳалла еттилиги доирасида аҳоли билан ишлаш, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, депутат ва «маҳалла еттилиги» ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашда кучларни бирлаштириш масалалари қизғин муҳокама қилинди.