Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА ҲИСОБОТ ТИНГЛАНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА ҲИСОБОТ ТИНГЛАНДИ

↗️ Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Тўлабоев Фарходжон Комилжоновичнинг ҳисоботи тингланди.

✍️Ҳисоботда туманда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилда туманда ижтимоий ва йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун жами 68 та объектга 294 млрд сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шунингдек: ✔️ 29 та объектда қурилиш ишлари бошлангани; ✔️ 520 та янги иш ўрни яратилиши; ✔️ 60 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши; ✔️ кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва ипотека субсидиялари ажратиш ишлари амалга оширилаётгани таъкидланди.

Сессия давомида депутатлар томонидан соҳадаги ишлар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилиб, келгусида қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.