Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
XALQ DEPUTATLARI BOʻSTONLIQ TUMANI KENGASHI TOMONIDAN JORIY YIL 24-28-FEVRAL KUNLARI QUYIDAGI YO‘NALISHLARDA ISHLAR OLIB BORILISHI REJALASHTIRILGAN:
янв.21
Yettinchi chaqiriq xalq deputatlari Bo‘stonliq tumani Kengashining yig‘irma yettinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Sug‘orish tizimi holati o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya yigʻilishi boʻlib oʻtdi.
янв.21
Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Soliq inspektorlari faoliyati oʻrganildi
янв.21
“Elga xizmat” va arzonlashtirilgan yarmarkalarda oziq-ovqat mahsulotlari narxlari o‘rganildi
янв.21
Aholi muammolari ijobiy yechim topdi
янв.21
Tuman ko‘p tarmoqli markaziy poliklinika faoliyati o‘rganildi
янв.21
Mahalla xodimlari faoliyati o‘rganildi
Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

🔰 Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

▫️Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кенгаш раиси Одилхон Қориев олиб борган сессия ишида қуйидаги масалар кўриб чиқилди:

- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Тошпулатовнинг 2025 йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2026 йилда бажарадиган устувор вазифалари;

- Туман ҳокимининг ўринбосари А.Худойбердиевнинг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йил устувор вазифалари;

- Туман ҳокимининг ўринбосари М.Соиббоевнинг ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлари, соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамнинг кўрсатилиши ҳолати, мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш масалалари бўйича 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йил устувор вазифалари;

- Туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Шодибековнинг 2025 йилда амалга оширган ишлар ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Холматовнинг 2025 йилда амалга оширган ишлар ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сонли қарорини туманда ижроси юзасидан тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ҳ.Ҳайдаровнинг ҳисоботи;

- Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифаси бажарувчиси С.Камолиддиновнинг “Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид” давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати ҳамда 2026-йилда амалга оширадиган устувор вазифалар;

- Туман Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи С.Сатторовнинг 2025 йилда амалга оширган ишлар ҳамда 2026 йилда амалга оширадиган устувор вазифалари;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-133-сонли қарорини бўйича туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Р.Махсудовнинг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йил устувор вазифалари;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2022 йил ПҚ-342-сонли қарори бўйича “Наманган сувтаъминот” АЖ Косонсой туман филиали бошлиғи Ф.Исоқжонов томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2026 йилда амалга оширадиган устувор вазифалари;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.12.2017 йил ПФ-5283-сонли Фармони ижроси бўйича туман маҳаллий бюджетининг 2025-йил 4-чоракда бажарилиши, 2026 йил бошига аниқланган эркин қолдиқ маблағларининг сарфланиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2025 йил ПФ-17-сонли фармонига асосан Косонсой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш;

- Туман адлия бўлимининг 2025 йилда туман ташкилот ва идораларида ҳуқуқни қўллаш ва норма ижодкорлиги бўйича ахбороти;

- Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2026-йил ПҚ-49-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш тўғрисида; 

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-48-сонли қарорини туманда ижроси ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Баҳс ва мунозаралар билан ўтган сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 19