Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши котибиятида котибият фаолиятига оид масалалар муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш Кенгаш раиси Азамат Худайбериев раислигида ўтказилди. Унда котибиятнинг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, унинг фаолиятига доир долзарб масалалар муҳокама этилди.
Кенгаш раиси котибият маҳаллий Кенгаш фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, депутатлар ва доимий комиссиялар фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жараёнлар очиқлиги ва самарадорлигини ошириш зарурлигини қайд этди ва тегишли топшириқлар берди.
Йиғилиш якунида котибият иш фаолиятини янада такомиллаштириш, Кенгаш фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш ва белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.