Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
⚡️Bo‘ston tumanida maktabgacha ta’lim muassasalarida xavfsizlik masalalari diqqat markazida!
янв.21
📚 Yoshlar bilan ochiq muloqot — kelajakka ishonchli qadam!
янв.21
Xalq deputatlari Bo‘ston tumani Kengashi deputati N.Ko‘ziyeva tomonidan Yangiobod mahalla fuqarolar yig‘inida yashovchi fuqaroning murojaati qabul qilindi.
янв.21
🏅 Yoshlar o‘rtasida sport — sog‘lom hayot va birdamlik timsoli!
янв.21
🌸 Iste’dodli qizlar — jamiyat kelajagining yorqin namoyandasi!
янв.21
📚 Kitob — tafakkur va ma’naviyat kaliti!
янв.21
💬 Inson qadri — e’tibor va amaliy yordamda!
янв.21
🌱🚜 Bo‘ston tumanida paxta parvarishi ishlari o‘rganildi.
янв.21
📌 Xalq deputatlari Bo‘ston tumani Kengashi raisi M.To‘ychiyeva tomonidan saylov okrugi hududida “Mahalla yettiligi” bilan hamkorlikda olib borilayotgan ishlar o‘rganildi.
янв.21
Deputat so‘rovi yuborildi!
Устувор вазифалар ижроси

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳалар бўйича кенгайтирилган видеоселектор йиғилишлари ўтказилди. Уларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ Навоий вилоятида мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларини олиб бориш, шунингдек бу борада вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг вилоят фаоллари ва мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда жойларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция даражаси, солиқ тушумлари прогнози бажарилиши, жойларда харидлар ва логистикани такомиллаштириш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва рақамлаштириш орқали харажатларни қисқартириш, хусусийлаштириш дастурларининг ижросини таъминлаш, 2024 йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобидан ҳудудий ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсишини таъминлаш, яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларга чек қўйиш, бюджет маблағларининг ишлатилишида коррупциянинг олдини олиш каби ўндан ортиқ йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилиниши айтиб ўтилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги бир неча кунлик ўрганишлари давомида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурининг бажарилиши, фуқароларнинг касб-ҳунар ва тил ўргатиш, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш борасида, шунингдек ҳудудларда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт бўйича белгиланган дастур самарадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилади.

Барча соҳалардаги ўрганишлар якунлари маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама этилади.

Slide 1 of 1