Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ҳамда жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлар ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари Чортоқ туманида давом этмоқда.
Тумандаги Дамариқ маҳалласида аҳоли ва фаоллар иштирокида амалий учрашув-семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида давлат сиёсатида маҳалланинг ўрни ва масъулияти, ислоҳотларни жойларда самарали татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, туман адлия бўлими бошлиғи Ахрорбек Файзуллаев, Наманган давлат университети доценти Ёсинбек Ортиқов,Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шавкатжон Абдуллажонов томонидан Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсадлари ҳамда ушбу ҳужжат олдимизга қўяётган вазифалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.