Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QONUN IJROSI JOYIGA CHIQQAN HOLDA O‘RGANILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA QARORI: CHORVACHILIK VA VETERINARIYA SOHASIDAGI ISHLAR MUHOKAMA QILINDI
янв.21
QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
30-IYUN — YOSHLAR KUNI munosabati bilan samimiy tabriklaymiz!
янв.21
TUMAN DASTURI DOIRASIDA OLIB BORILAYOTGAN QURILISH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA YOSHLAR SIYOSATI YO‘NALISHIDAGI ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI BOG‘OT TUMANI KENGASHINING YETTINCHI CHAQIRIQ 37-SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
MUHIM MASALA DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHIDA MUHOKAMA QILINDI
янв.21
AGRAR, SUV XO‘JALIGI VA EKOLOGIYA MASALALARI BO‘YICHA DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
AHOLI MUROJAATLARI — AMALIY YECHIMLAR SARI
ЁШЛАР МАСЛАХАТ ГУРУХИ ФАОЛИЯТИ
ЁШЛАР МАСЛАХАТ ГУРУХИ ФАОЛИЯТИ
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ ТАШАББУСИ БИЛАН ИЖТИМОИЙ ХОДИМЛАР УЧУН СЕМИНАР-УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоси, Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси координатори Ойбек Собиров ташаббуси билан тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар иштирокида амалий семинар-учрашув ўтказилди.
Мазкур тадбир аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда маҳаллаларда манзилли ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолияти, жамғарма маблағлари ҳисобидан кўмакка муҳтож оилалар ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш механизмлари, ижтимоий ҳимоя чораларидан фойдаланиш тартиблари ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ногиронликни белгилаш учун ариза топшириш жараёни, тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартиби, электрон ахборот тизимлари орқали мурожаатларни расмийлаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган имтиёз ва имкониятлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбирда маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг аҳоли билан ишлашдаги ўрни ва масъулияти алоҳида таъкидланиб, ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ўрганиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, ногиронлиги бўлган фуқароларга зарур хизматларни етказишда инсон қадрини улуғлаш ва манзилли ёндашув тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги қайд этилди.
Семинар давомида иштирокчилар томонидан ногиронликни расмийлаштириш, тиббий ҳужжатларни шакллантириш, электрон платформалар билан ишлаш ҳамда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш жараёнларида учраётган айрим муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мутахассислар томонидан ушбу масалалар бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадбир якунида маҳаллаларда эҳтиёжманд аҳоли қатламларини аниқлаш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси имкониятларидан самарали фойдаланиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида давлат сиёсати ижросини таъминлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш, аҳолининг давлат томонидан яратилаётган имкониятлардан хабардорлигини кучайтириш ва маҳаллаларда ижтимоий ҳимоя ишларини янада такомиллаштиришга хизмат қилди.